Загрузка
Загрузка
Жаҳон банки Тожикистондаги "Роғун" ГЭС қурилиши учун 300 миллион доллар маблағ ажратди
Дунё

Жаҳон банки Тожикистондаги "Роғун" ГЭС қурилиши учун 300 миллион доллар маблағ ажратди

23
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Жаҳон банкининг Ижроия директорлар кенгаши Тожикистондаги "Роғун" гидроэлектр станцияси лойиҳаси учун 300 миллион доллар миқдорида навбатдаги маблағларини ажратишни маъқуллади.

Ушбу маблағ Банк томонидан 2024 йилнинг декабрида ажратилган 350 миллион долларлик биринчи траншнинг мантиқий давоми ҳисобланади.

Италиянинг WeBuild Group пудратчи компанияси жорий йилнинг август ойида ГЭС тўғонини денгиз сатҳидан 1 155 метр баландликка кўтарганини ва бу сув омборидаги сув сатҳини ошириб, ўрнатилган агрегатлар қувватини кенгайтиришга хизмат қилишини маълум қилган.

Маълумот учун, Тожикистон ҳукумати 2016 йилдан бери Вахш дарёси водийсида барпо этилаётган ва умумий қиймати 5,8 миллиард доллардан ортиқ деб баҳоланаётган мазкур йирик лойиҳага шу кунгача 3 миллиард доллардан ортиқ маблағ сарфлаган. Тожикистон Молия вазирлиги лойиҳани тўлиқ якунлаш ва эришиладиган энергетик мустақилликни 2035 йилгача режалаштирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ҳам "Ўзбекгидроэнерго" ва Хитойнинг ТВЕА энергетика компанияси Тошкент вилоятидаги Қуйи Бўзсув каскадининг бир вақтнинг ўзида учта гидроэлектр станцияси - ГЭС-19, ГЭС-22 ва ГЭС-23ни модернизация қилиш бўйича шартномалар имзоланганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...