Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ички ишлар вазирининг собиқ ўринбосари Бекмурод Абдуллаев ва Жазони ижро этиш департаменти собиқ бошлиғи Рустам Турсуновга оид жиноят иши 29 июль куни Янгиҳаёт туман судида кўриб чиқилади. Ушбу суд жараёнида жами 16 нафар судланувчига нисбатан тегишли айбловлар кўриб чиқилиши белгиланди.
Бекмурод Абдуллаев ва Рустам Турсунов давлат харидлари жараёнида жуда кўп миқдордаги бюджет маблағларини ўзлаштирганлик ҳамда мансаб ваколатларини суиистеъмол қилганлик моддалари бўйича айбланган.
Дастлаб 2025 йил декабрь ойида бир қатор оммавий ахборот воситалари Ўзбекистон ички ишлар вазирининг икки собиқ ўринбосари - Бекмурод Абдуллаев ва Рустам Турсунов ҳибсга олингани ҳақида маълумот эълон қилганди
Бундан ташқари, ушбу мансабдор шахслар 2025 йилнинг ноябрь ойида эгаллаб турган лавозимларидан озод этилиб, уларга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.
Қолаверса, давлат раҳбари йиғилишларнинг бирида вазирлик тизимида 186 миллиард сўмлик бюджет маблағлари талон-торож қилингани ва шу сабабли жиноят иши қўзғатилганини таъкидлаб ўтган.
Апрель ойида улар озодликка чиқарилганди. Генералларга нисбатан қўлланилган эҳтиёт чораси зарар қоплангани муносабати билан ўзгартирилган эди.

Изоҳлар мавжуд емас