Загрузка
Загрузка
22 миллиард сўмдан ортиқ тендерда иштирок этган икки компанияни бир шахс бошқаргани аниқланди
Ҳодисалар

22 миллиард сўмдан ортиқ тендерда иштирок этган икки компанияни бир шахс бошқаргани аниқланди

68
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. "Таъминот ва логистика хизмати" корхонаси буюртмачилигида ўтказилган 22,4 миллиард сўмлик тендерда ғолиб бўлган икки компаниялар ўртасидаги шубҳали боғлиқликлар Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан фош этилган. 

Текширув давомида тендер ғолиблари — "V.E.T.S." ва "M.G." МЧЖлар ўртасида боғлиқлик борлиги аниқланди. Маълум бўлишича, "M.G." МЧЖ раҳбари тендер эълон қилинган пайтда "V.E.T.S." МЧЖда ягона таъсисчи ва раҳбар бўлган. Шунингдек, яна бир шахс ҳар икки компанияда турли йилларда раҳбар ва таъсисчи сифатида фаолият юритган.

Мазкур аффилланган шахслар нафақат йирик тендерда, балки буюртмачининг 93 миллион сўмлик бошқа бир давлат харидида ҳам ғолиб ва захира ғолиби сифатида иштирок этган. Ушбу ҳолатлар "Давлат харидлари тўғрисида"ги ва "Рақобат тўғрисида"ги қонун талабларига мутлақо зид бўлиб, Агентлик томонидан харид натижаларини бекор қилиш бўйича тақдимнома киритилган.

Ҳозирда тўпланган ҳужжатлар асосида "Таъминот ва логистика хизмати" корхонаси мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Суриштирув ишлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан давом эттирилмоқда. 

Коррупция ҳолатларига дуч келганда Агентликнинг 1253 қисқа рақамига мурожаат қилиш тавсия этилган.

Аввалроқ Президент Шавкат Мирзиёев томонидан Ўзбекистонда 300 триллион сўмлик давлат харидлари тизимида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар улуши кутилган даражада эмаслиги ва йирик давлат компаниялари ҳануз хориж маҳсулотларига ружу қўяётгани кескин танқид қилинганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...