5 гектар ерни 1 миллион  долларга  пулламоқчи бўлган  фуқаро ДХХ томонидан  ушланди
Ҳодисалар

5 гектар ерни 1 миллион долларга пулламоқчи бўлган фуқаро ДХХ томонидан ушланди

480

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Мухбиримиз хабар беришича, Давлат хавфсизлик хизмати 5 гектар ерни 1 миллион долларга пулламоқчи бўлган фуқарони қўлга олган. 

"Тошкент вилоятининг Паркент туманида истиқомат қилувчи фуқаро акасининг боғдорчиликка ихтисослашган 5 гектар ерини 1 миллион доллар эвазига бошқа кишига сотмоқчи бўлган. Бунинг учун у аввал ерни фермер хўжалиги балансидан чиқариб олиб, туман ҳокимлиги заҳирасига ўтказиш, кейин эса ҳокимликдаги дўстларининг имкониятларидан фойдаланган ҳолда харидор номига расмийлаштиришни режалаштирган", – дея маълум қилмоқда ДХХ матбуот хизмати.

Тезкор тадбир давомида фирибгар талаб қилинган суммадан 100 минг долларни аванс сифатида олаётганда ушланган.

Бундан ташқари, кучишлатар тузилмалар ўз танишининг ишончига кириб олиб, Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги "Новобод" қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидаги 5 гектар ерни 300 минг долларга сотишни мўлжаллаган тўрт нафар тошкентликни қўлга олишган. Жиноятчилар талаб қилинган пулни олиш пайтида ушланган.

Терговолди текширув чоғида маълум бўлишича, улар 2019 йилда Бўстонлиқ тумани хокими қарори билан дам олиш маскани қуриш учун маҳаллий МЧЖлардан бирига ажратилган ушбу ер сотилмаслигини билиб, ҳуқуқбузарликка атайин қўл уришган.

Ғаллачилик ва сабзавотчиликка ихтисослашган ҳамда ўзига тегишли бўлган фермер хўжалигининг 24,5 гектарга яқин ерини 100 минг долларга сотмоқчи бўлган Тошкент вилоятининг Тошкент туманида истиқомат қилувчи яна бир фуқаро харидордан аванс тариқасида 10 минг доллар олаётганда тезкор ходимлар томонидан қўлга олинган.

Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича жиноий ишлар қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...