Узбекистан, Ташкент – ЯН Batafsil.uz.Вилоят ҳокимлигига ҳавола қилган ҳолда Batafsil.uz мухбири хабар қилишича, Самарқанд вилоятининг туғруқхоналарида йил бошидан 350дан ортиқ чақалоқ ва 13 нафар оналар вафот этган.
Бу маълумотлар вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов бошчилигида тиббиёт муассасалари раҳбарлари иштирокида бўлиб ўтган йиғилиш давомида эълон қилинган.
Илгарироқ вилоят ҳокимлиги ҳузурида ташкил этилган махсус ишчи гуруҳи томонидан қатор туғруқ комплекслари фаолиятида талайгина камчиликлар аниқланган. Зарурий дори ва анжомлар, шунингдек, оддий маиший шароитларнинг мавжуд эмаслиги, хусусан каравотларда кўрпаларнинг йўқлиги - аниқланган камчиликларнинг бир қисми холос.
Тўғруқ комплексларидан бирида нотуғри қўйилган ташхис туфайли аёл боласидан ҳам, бачадони олиш ташланганлиги болис келажакда бола кўриш имкониятидан ҳам айрилган. Шунингдек, операциялар тегишли тайёргарлик ва кузатувсиз олиб борилган, санитария-гигиена талаблари бузиб келинган. Тўғруқхоналарнинг тўлиб кетганлиги ҳам жиддий муаммо эканлиги маълум бўлган. Уларда ўртача 150 нафар кишининг ўрнига 190 нафар аёл жойлаштирилган. Туғруқ комплекслари тиббий препаратлар билан бор-йўғи 70-80 фоизга таъминланган.
Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимовнинг сўзларига кўра, ҳар-бир ўлим ҳолати изчиллик билан ўрганилиши, фожеага олиб келган сабаблар пухта аниқланилиши шартдир.
Йиғилиш натижаларига асосан, бир нечта раҳбар ходимлар ўз вазифасидан озод қилинган. Масалан, аёлларни кўрикдан ўтказиш жараёнида стерилланмаган асбоблардан фойдаланганлиги учун Нарпай тумани тиббиёт бирлашмаси бош гинекологи ишдан бўшатилган.
Жами йил бошидан 270 нафар тиббиёт ходимларига нисбатан турли интизомий чоралар қўлланилган.
Изоҳлар мавжуд емас