Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. АҚШ Адлия вазирлиги 45 ёшли Россия фуқароси ва 33 ёшли Ўзбекистон фуқаросига айблов эълон қилган. Тергов маълумотларига кўра, улар Флорида штатининг Пинеллас округида сайловчиларни рўйхатга олиш учун 132 та сохта ариза топширган.
Адлия вазирлигининг таъкидлашича, аризалар бошқа одамларнинг исмларига ёзилган, бир хил матн хатоси ва фирибгарликнинг бошқа белгилари – такрорий туғилган кунлар, манзиллар ва ижтимоий суғуртанинг кетма-кет рақамларидан иборат бўлган.
Тергов маълумотларига кўра, гумонланувчилар 2023 йилнинг феврал ва март ойларида тил бириктирган ва сохта ҳужжатларни топширган.
Агар уларнинг айби исботланса, беш йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилинади. Терговни ФТХ, АҚШ почта инспекцияси хизмати ва Флорида штати ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари олиб бормоқда.
Изоҳлар мавжуд емас