Загрузка
Загрузка
АҚШда ўзбекистонлик ҳайдовчи машҳур дарвозабонни уриб кетганликда гумонланмоқда
Ҳодисалар

АҚШда ўзбекистонлик ҳайдовчи машҳур дарвозабонни уриб кетганликда гумонланмоқда

33
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  АҚШнинг Огайо штатида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида Массачусетс университети футбол жамоаси дарвозабони, 21 ёшли Тобиас Форсайт ҳалок бўлди. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар маълумотига кўра, ҳалокатга 42 ёшли Ўзбекистон фуқароси Бекзод Асраров гумон қилинмоқда.

Fox News хабар беришича, ҳодиса Огайо штатининг Мэдисон округидаги I-71 автомагистралида содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, Бекзод Асраров бошқараётган юк машинаси Форсайтнинг автомобили орқасидан келиб урилган.

Манбаларнинг таъкидлашича, воқеа жойига етиб келган полиция ходимлари билан мулоқот қилишда Асраров Google Translate иловасидан фойдаланган. Шунингдек, у юк машинасидаги видеорегистраторни ечиб, чўнтагига солишга урингани ҳам иддао қилинмоқда.

Хабарда қайд этилишича, Асраров АҚШга 2024 йилда диверсификация визаси (Green Card Lottery) дастури орқали кирган. У Огайо штатида берилган тижорат ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлган.

Ҳодисадан сўнг АҚШ транспорт котиби Шон Даффи инглиз тилини билмайдиган тижорат ҳайдовчиларининг фаолиятига нисбатан назорат кучайтирилиши кераклигини билдирган. Унинг фикрича, йўл белгилари ва полиция билан мулоқот қила олмайдиган ҳайдовчилар оғир юк машиналарини бошқариши хавф туғдиради.

Тобиас Форсайт 2026 йилдан Массачусетс университетининг Лоуэлл кампуси футбол жамоаси сафида тўп сурган. Университет раҳбарияти ва жамоа мураббийлари унинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик билдириб, Форсайт жамоада қисқа вақт ўтказган бўлса-да, катта из қолдирганини таъкидлаган.

Айни пайтда АҚШнинг тегишли идоралари йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан тергов олиб бормоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...