Қамчиқ довонида юк машинасининг тормози ишдан чиқиши жиддий аварияга сабаб бўлди
Ҳодисалар

Қамчиқ довонида юк машинасининг тормози ишдан чиқиши жиддий аварияга сабаб бўлди

19

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Бугун Қамчиқ довонида Isuzu юк машинаси тормозидаги носозлик сабаб темир тўсиққа бориб урилган. Ҳайдовчи юк машинаси кабинасида тиқилиб қолган ва қутқарувчиларнинг ёрдамига муҳтож бўлган. Бу ҳақда Batafsil.uz мухбири хабар бермоқда.

ДЙҲХХ ва ФВВ маълумотларига кўра, ҳодиса соат 11:35 да А-373 Тошкент-Ўш автомобиль йўлининг Тошкентдан водийга олиб борувчи 157-километрида содир бўлган.

Тўқнашувдан сўнг, ҳайдовчи шикастланган юк машинасининг кабинасида тиқилиб қолган. Воқеа жойига зудлик билан ФВВ қутқарувчилари, йўл-патруль хизмати ходимлари ва тез тиббий ёрдам бригадаси етиб борган.

Қутқарувчилар жабрланувчини қутқариб, унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатган ва қўл жароҳатлари билан шифохонага етказилган.

Ҳайдовчилардан яна бир бор ҳушёр бўлиш ва тезлик режимига риоя қилиш сўралади.

Эслатиб ўтамизки, аввалроқ Андижонда йўловчи автобуси енгил автомобилга бориб урилганди.


Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...