Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Андижон вилоятининг Олтинкўл туманида икки нафар 9 ёшли бола ҳалок бўлди. Болалар фермер хўжалигига қарашли бўлган суғориш учун мўлжалланган сунъий ҳовузда чўкиб кетган.
Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, жорий йилнинг 5 июль куни соат тахминан 14:00 ларда Олтинкўл тумани Туркистон массиви ҳудудида жойлашган "Жалолиддин олтин толаси" фермер хўжалиги ҳудудида томчилатиб суғориш тизими учун қазилган ҳовузга 2016 йилда туғилган икки нафар бола тушган. Иккала бола ҳам воқеа жойида чўкиб кетган ва вафот этган.
Ҳалок бўлганларнинг иккаласи ҳам Олтинкўл туманидаги 17-мактабнинг 2-синф битирувчилари бўлган.

Изоҳлар мавжуд емас