Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Давлат хавфсизлик хизматининг Андижон вилояти бошқармаси ва божхона идоралари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир натижасида қимматбаҳо металларни ноқонуний олиб чиқиш ҳолатига чек қўйилди.
Балиқчи туманида истиқомат қилувчи 41 ёшли аёл ва унинг 20 ёшли қизи Хўжаобод туманидаги "Дўстлик" чегара божхона пости орқали Қирғизистонга ноқонуний йўл билан олтин олиб ўтмоқчи бўлишган.
Улар умумий баҳоси 819 миллион сўмни ташкил этувчи, 7 дона ностандарт шаклдаги ва жами оғирлиги 473 грамм бўлган олтин қуймаларини кийимлари остига яшириб олиб ўтишга уринишган.
Айни пайтда мазкур шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 182-моддаси ("Божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузиш") 2-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сирдарёлик тадбиркор Бухородаги 290 гектар олтин кони мавжуд ер майдонини аукцион орқали олиб бериш эвазига маҳаллий фуқародан йирик миқдорда пул талаб қилган вақтида ДХХ томонидан ушланганди.

Изоҳлар мавжуд емас