Загрузка
Загрузка
Андижонда 17 ёшли мактаб ўқувчиси тенгдошини пичоқлаб ўлдирди
Ҳодисалар

Андижонда 17 ёшли мактаб ўқувчиси тенгдошини пичоқлаб ўлдирди

58
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Андижон вилояти Булоқбоши туманида мактаб ўқувчиси томонидан содир этилган мудҳиш қотиллик жамиятда катта муҳокамаларга ва маҳаллий раҳбарларнинг фаолиятига нисбатан кескин эътирозларга сабаб бўлди.

2026 йил 6 февраль куни Булоқбоши туманида 17 ёшли ўсмир аввалдан таниш бўлган 19 ёшли йигит билан жанжаллашиб, унга хўжалик пичоғи билан тан жароҳати етказган. Олинган жароҳатлар натижасида жабрланувчи вафот этган. Мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилди. Гумонланувчи вояга етмаган шахс процессуал тартибда ушланган, ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Ушбу фожиа ортидан маҳаллий аҳоли ва жамоатчилик фаоллари тумандаги маънавий-тарбиявий муҳитни кескин танқид қилмоқда. Хусусан, мактаблардаги интизомнинг йўқлиги, ўқувчиларнинг дарс вақтида ёнида совуқ қурол (пичоқ) олиб юриши таълим муассасалари раҳбариятининг ўз вазифасига совуққонлиги сифатида баҳоланмоқда. 

Шунингдек, маҳаллалардаги ёшлар етакчиларининг ишсиз ёшлар билан якка тартибда ишламаётгани, профилактика тадбирларининг номигагина ўтказилаётгани фожиага замин яратган омиллардан бири сифатида кўрсатилмоқда.

Маҳаллий аҳоли вакиллари туман ҳокимлиги ва мактабгача ва мактаб таълими бўлими раҳбарларини фақат мажлисбозлик ва ўзаро низолар билан банд бўлиб, ёшлар тарбиясини ўз ҳолига ташлаб қўйганликда айбламоқда. 

Жамоатчилик вилоят ва туман раҳбариятидан ушбу воқеа юзасидан нафақат жиноий, балки тизимли камчиликларга йўл қўйган масъулларга нисбатан ҳам қатъий чоралар кўришни талаб қилмоқда.

Аввалроқ ҳам Андижон вилоятидаги мактаблардан бирида дарс жараёни вақтида мудҳиш жиноят содир этилганди. Мактабда фаолият юритувчи шахс бирга ишловчи хотинини пичоқлаб ўлдирган эди. 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...