Загрузка
Загрузка
Навоийда собиқ ҳуқуқшунос 8 миллиард сўмлик айбловдан оқланиб, суд залидан озод қилинди
Жамият

Навоийда собиқ ҳуқуқшунос 8 миллиард сўмлик айбловдан оқланиб, суд залидан озод қилинди

8
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Навоий вилояти ҳуқуқ тизимида кам кузатиладиган воқеа юз берди: бир неча оғир моддалар билан айбланаётган ва миллиардлаб зарар ундирилиши сўралаётган шахс суд залидан озод этилди. Жиноят ишлари бўйича Қизилтепа туман суди судья Адиз Авезов раислигида ўтган мажлисда инсон ҳуқуқлари устуворлигини кўрсатувчи муҳим ҳукм чиқарди. 

Суд материаллари билан Batafsil.uz мухбири танишиб чиқди.

Иш нимадан бошланган эди?

Айблов хулосасига кўра,  Буронов "Иссиқлик манбаи" давлат корхонаси ва "Нуробод гулшани коммуналчи" компаниясида ҳуқуқшунос бўлиб ишлаб келиб, мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш ва ҳужжатларни қалбакилаштиришда айбланаётган эди.  Мазкур жиноят иши доирасида тергов органлари Буроновга нисбатан бир қатор оғир айбловларни илгари сурган. Хусусан, у корхоналар ўртасидаги қарздорликни ундиришда сохта ҳакамлик битимларини тузиш ва шу йўл билан катта миқдордаги гонорарларни ўзлаштиришда айбланган. 

Шунингдек, айблов хулосасида Буроновнинг Мажбурий ижро бюроси томонидан хатланган ва тақиқ қўйилган кўчмас мулкларни ноқонуний равишда тақиқдан чиқариб, сотиб юборганлиги иддао қилинган. Тергов органлари томонидан давлат ва тадбиркорларга етказилган зарар миқдори салкам 8 миллиард сўмдан ортиқ деб баҳолангани вазиятнинг нақадар жиддий эканлигидан далолат берарди.

Адвокатлик маҳорати: Айбловнинг заиф нуқталари ва асосли раддия

Бироқ, суд жараёнида Буроновнинг ҳимоячиси, адвокат Хондамир Кулбаев тергов томонидан тақдим этилган далилларнинг заиф ва зиддиятли томонларини бирин-кетин очиб берган. Ҳимоя томони судга тақдим этган асосларга кўра, тергов ҳисоблаган 8 миллиард сўмлик зарарнинг аксарият қисми мутлақо асоссиз ва иқтисодий жиҳатдан нотўғри ҳисоблангани маълум бўлган. Адвокат Буроновнинг ҳаракатларида бевосита жиноят таркиби мавжуд эмаслигини, у фақатгина ўз хизмат вазифаси доирасида иш юритганлигини далиллар билан исботлаган. Энг муҳими, айбловларнинг аксарияти фақатгина тахминларга асослангани ва уларни тасдиқловчи моддий далиллар етарли эмаслиги суд диққат марказида бўлган.

Судья жасорати ва адолат тантанаси

2026 йил 14 апрель куни жиноят ишлари бўйича Қизилтепа туман суди судьяси Адиз Авезов ишдаги барча ҳолатларни синчиклаб ўрганиб чиқиб, якуний ва адолатли ҳукмни эълон қилган. Мазкур ҳукмга кўра, айбланувчи ўзига қўйилган асосий ва энг оғир айбловлар бўйича айбсиз деб топилиб, қисман оқланган. Тергов томонидан талаб қилинган 8 миллиард сўмлик моддий зарар ундирилиши ҳақидаги даъво асоссиз деб топилган ва бекор қилинган. Суд якунида Буроновга нисбатан қўлланилган қамоқ эҳтиёт чораси бекор қилиниб, у суд залининг ўзида озодликка чиқарилган. Бу қарор тизимда қонун устуворлиги ва инсон тақдирига бўлган юксак масъулиятнинг яққол намунаси бўлган.

Адвокатнинг муносабати

Адвокат Хондамир Кулбаев ушбу ғалабани тизимдаги адолат тантанаси сифатида баҳолаган:

"Ҳимоямиз остида бўлган Буронов қисман оқланиб, суд залини ўзида қамоқдан озод этилди ва 8 миллиард сўмдан кўпроқ нотўғри ҳисобланган моддий зарарни тўламайдиган бўлди. Жиноят ишлари бўйича Қизилтепа туман суди раиси Авезовга адолатли қарор учун ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз! ", — деб ёзади адвокат.

Эслатиб ўтамиз, Қашқадарёда ҳам пора олишда айбланган собиқ ЙҲХБ инспектори 16 йилдан сўнг оқланганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...