Загрузка
Загрузка
Шавкат Мирзиёев халқаро мукофот билан тақдирланди
Сиёсат

Шавкат Мирзиёев халқаро мукофот билан тақдирланди

12
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бутунжаҳон таэквондо федерациясининг олий шахсий мукофоти – Шон-шараф ордени билан тақдирланди.

Мукофот Президентга 15 апрель куни ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати доирасида мамлакатимизда бўлиб турган Бутунжаҳон таэквондо федерацияси президенти Чо Чунг Вон томонидан топширилган. Қайд этилишича, мазкур орден илк бор айнан Ўзбекистон раҳбарига берилмоқда. Учрашув давомида Ўзбекистонда спортни ривожлантириш, ёшлар ўртасида жисмоний тарбияни оммалаштириш ва замонавий инфратузилмани шакллантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар юқори баҳоланган.

Шунингдек, ҳамкорликни кенгайтириш, жумладан, спортчилар ва ҳакамларни тайёрлаш, юқори технологиялар, сунъий интеллект ҳамда спорт тиббиёти соҳаларида тажриба алмашиш масалалари муҳокама қилинган. Сўнгги йилларда мамлакатда таэквондо билан шуғулланувчилар сони деярли икки бараварга ошиб, 35 минг нафарга етган. Ўзбекистонлик спортчилар Париждаги Олимпия ва Паралимпия ўйинларида умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни эгаллаган.

Учрашув якунида Президент Мирзиёев таэквондони оммалаштиришга қўшган ҳиссаси учун Чо Чунг Вонни "Дўстлик" ордени билан тақдирлаган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...