Загрузка
Загрузка
Дубайдаги машҳур Burj Al Arab меҳмонхонаси 18 ойга ёпилади
Дунё

Дубайдаги машҳур Burj Al Arab меҳмонхонаси 18 ойга ёпилади

9
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Дубайнинг рамзига айланган машҳур Burj Al Arab меҳмонхонаси ўз тарихида илк бор кенг кўламли таъмирлаш ишлари сабабли фаолиятини вақтинча тўхтатади. Реконструкция жараёни тахминан 18 ой давом этиши кутилмоқда.

1999 йилда очилган меҳмонхона шу пайтгача бу қадар кенг кўламли таъмирланмаган эди. Jumeirah компаниясининг маълум қилишича, лойиҳага парижлик таниқли дизайнер Тристан Ауэр раҳбарлик қилади. Реконструкция ишлари босқичма-босқич амалга оширилади, бироқ меҳмонхона маъмурияти аллақачон хоналарни банд қилган сайёҳларга яқин атрофдаги бошқа меҳмонхоналарга жойлашишни таклиф қилмоқда.

Мазкур таъмирлаш ишлари минтақадаги мураккаб геосиёсий вазият — АҚШ, Исроил ва Эрон ўртасидаги ҳарбий можаролар оқибатида туризм оқими пасайган даврга тўғри келган. Шу йилнинг март ойида Эрон дронларини тутиб қолиш вақтида уларнинг парчалари меҳмонхона фасадига тегиб, бинога бироз зарар етказган.

Меҳмонхона вакиллари таъмирлаш ишлари ушбу март ойидаги воқеа билан боғлиқ эмаслигини, режалар аввалдан мавжудлигини таъкидламоқда. Бироқ, экспертларнинг фикрича, минтақадаги кескинлик туфайли сайёҳлар сони камайганидан фойдаланиб, меҳмонхонани техник янгилаб олиш стратегик жиҳатдан қулай вақт деб топилган. 

Маълумот учун, 28 февраль куни ҳам Дубайнинг Palm Jumeirah туманида ракета қулаши оқибатида Fairmont The Palm меҳмонхонаси биноси ёниб кетганди. Воқеа жойига ўнлаб тез тиббий ёрдам машиналари етиб борган эди.

Ҳозирда Дубайга келаётган меҳмонлар учун авиақатновлардаги узилишлар ва хавфсизлик чоралари кучайтирилгани сабабли люкс тоифадаги хизматларга талаб бироз камайган. Burj Al Arab меҳмонхонасининг тўлиқ янгиланган ҳолда қачон очилиши ишларининг боришига қараб ўзгариши мумкин, лекин ҳозирча 2027 йилнинг охири мўлжал қилинмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...