Загрузка
Загрузка
Андижонда ЙТҲ содир этган маст ҳайдовчи собиқ инспектор бўлиб чиқди. Видео
Ҳодисалар

Андижонда ЙТҲ содир этган маст ҳайдовчи собиқ инспектор бўлиб чиқди. Видео

36
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Андижонда собиқ ИИБ ходими бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетгани оқибатида скутер ҳайдовчиси оғир жароҳат олганлиги ҳақида хабар берган эдик. 

Кадрларда бир нечта шикастланган автомобиллар, мотоцикл ва ерда ётган фуқаро тасвирланганган. 

  

Расмий маълумотларга кўра, ҳодиса жорий йилнинг 9 ноябрь куни соат 18:30 да содир бўлган. 

Собиқ инспектор ўзининг "Нексия-3" автомашинасида ҳаракатланиб кетар экан, бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган. 

Натижада у ушбу йўналишда ҳаракатланаётган, 1972 йилда туғилган скутер ҳайдовчисини автомашинанинг олд чап қисми билан уриб юборган. 

Фуқаро тан жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган. 

Расмийлар маълум қилишича, маст ҳайдовчи Шаҳрихон тумани ИИБда профилактика катта инспектори лавозимида ишлаган. Бироқ, шу йилнинг 7 ноябрдаги буйруқ билан ички ишлар тизимидан бўшатилганидан. 

Ҳодиса бўйича Шаҳрихон тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари бошланган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...