Қаршида ёшларнинг оммавий муштлашиши юз берган. Иштирокчилардан бири 19 ёшли йигитга пневматик тўппончадан ўқ узган
Ҳодисалар

Қаршида ёшларнинг оммавий муштлашиши юз берган. Иштирокчилардан бири 19 ёшли йигитга пневматик тўппончадан ўқ узган

481

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Қаршида ёшларнинг оммавий муштлашиши юз берган. Иштирокчилардан бири 19 ёшли йигитга пневматик тўппончадан ўқ узган. Бу ҳақда “Қашқадарё янгиликлари” Телеграм-каналига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда.   

3 сентябрь куни тахминан соат 21-30да Қарши шаҳар марказида вилоят ҳокимлиги яқинида оммавий жанжал келиб чиққан. Илгари судланган 28 ёшли Шахриёр ва унинг дўстлари ҳамда бир гуруҳ ёшлар ўртасида келишмовчилик юзага келган. Шахриёр пневматика тўппончасини чиқариб, йигитлардан бирига қаратган ва 3 сония ичида кўчанинг бошқа томонига ўтишни буюрган.

Жами 11 киши иштирок этган гуруҳ аъзолари бир-бировларини ҳақорат қилишган. Бир пайт Шахриёр югуриб бориб, йўлдаги таксини тўхтатган ва унда бўлган йўловчини уриб, машинадан чиқиб кетишга мажбур қилган.

Шу онда 19 ёшли спортчи йигит Жонибек югуриб машинага борган. Шахриёрбир неча марта пневматика тўппончасидан Жонибекка қарата ўқ узган ва унинг қорнига жароҳат етказган. Жонибек ҳам бунга жавобан зарба берган. Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича инспектор воқеа жойига етиб келмаганида бу воқеа катта фожеа билан тугаши мумкин эди.

Ушбу ҳодисанинг жамоатчилик муҳокамаси давомида аниқланишича, жанжалда Қашқадарё вилояти ОТМ талабалари иштирок этган, айримлари   эса жорий йилда ўқишга кирган. Улар орасида мунтазам спорт билан шуғулланувчилар, ҳаттоки Ўзбекистон чемпионлари ҳам бор.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари барча ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда 9 иштирокчига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) бўйича маъмурий жазо қўллашга қарор қилишган. Улар БҲМнинг 3 -5 бараваригача жаримага ёки 15 суткалик қамоқ жазосига маҳкум қилиниши мумкин.

28 ёшли Шахриёрга нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми "в" банди (ўқотар қуролни намойиш этиш, ундан фойдаланиш ёки фойдаланиш таҳдиди билан боғлиқ безорилик) бўйича жиноий иш очилган ва у қамоққа олинган.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 



Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0



0изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олингШарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


USER_ID and USER_SESSION_ID undefined

Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+