Қашқадарёда 32 ёшли фуқаронинг  вафотидан сўнг  ички ишлар ходимлари ҳисбга олинган
Ҳодисалар

Қашқадарёда 32 ёшли фуқаронинг вафотидан сўнг ички ишлар ходимлари ҳисбга олинган

452

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. ЯА Қашқадарё вилоятининг Чироқчи тумани ички ишлар бўлимида қорамолни ўғирлашда гумон қилинган 32 ёшли эркак вафот этган. Ички ишлар ходимлари ҳибсга олинган. Бу ҳақида Batafsil.uz. мухбири хабар бермоқда.

23 январь куни соат 01:50 атрофида Чироқчи туман ички ишлар идоралари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими ходимлари Лангар қишлоғида тезкор-қидирув тадбирларни ўтказиб, шу ерда яшовчи фуқаролардан бирини ушлашган. Эркак бўлимга олиб борилганидан сўнг кўп вақт ўтмасдан вафот этган.

“Қашқадарё янгиликлари” нашрининг вилоят прокуратурасига ҳавола қилиб билдиришича, ички ишлар бўлими ходимлари ўз хизмат ваколатларини суистеъмол қилишда гумон қилинмоқда.

Чироқчи туман ички ишлар идоралари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлимининг камида икки нафар ходими Жиноят кодексининг 206-моддаси 1-қисми ("Хизмат ёки мансаб ваколатидан четга чиқиш") билан жиноят ишида айбланмоқда.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...