Загрузка
Загрузка
Қашқадарёда аёл молхонада осилган ҳолда топилди. Унинг қизи бу ишни отаси қилганини айтмоқда
Ҳодисалар

Қашқадарёда аёл молхонада осилган ҳолда топилди. Унинг қизи бу ишни отаси қилганини айтмоқда

25
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Қашқадарё вилояти Косон туманида яшаган 36 ёшли аёлнинг жасади ўз яшаш уйи молхонасида болорга осилган ҳолда  топилди. Мазкур ҳолат юзасидан Косон тумани прокуратураси томонидан марҳуманинг турмуш ўртоғига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 103-моддаси 2-қисми "а" банди (Рашк ёки бошқа мақсадларда ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган ва у ҳибсга олинган.

Маълум бўлишича, туман ИИБ навбатчилик қисмига жорий йилнинг 1 июль куни эрталаб соат 08:20 ларда келиб тушган хабардан сўнг, воқеа жойи процессуал тартибда кўздан кечирилган ва аёлнинг ўлими сабабини аниқлаш учун суд-тиббий экспертизаси тайинланган. Эспиртизанинг дастлабки маълумотномасига кўра, аёлнинг ўлимига бўйин аъзолари ва юмшоқ тўқималарининг сиртмоқ билан қисилиши оқибатида юзага келган механик асфикция сабаб бўлган. 

Бироқ марҳуманинг жасадида осилишдан ташқари, чап кўз пастки қовоғи, чап ёноқ, чап думба, чап сон ва чап болдир соҳаларида қонталашлар (кўкаришлар), шунингдек, ўнг тизза бўғимида шилинма кўринишидаги кўплаб жароҳатлар аниқланган. Терговга қадар текширув давомида марҳуманинг синглиси берган тушунтиришида поччаси синглисини мунтазам равишда уриб, унга жисмоний ва руҳий тазйиқ ўтказиб келганини билдирган. Қўшниси эса воқеадан бир кун олдин, яъни 30 июнь куни кечқурун эркак кўчада хотинининг юзига уриб, жанжал қилганини ва уларни ўзи ажратиб қўйганини тасдиқлаган.

Даҳшатли жиҳати шундаки, ижтимоий тармоқларда марҳуманинг 8 ёшли қизи иштирокидаги видеомурожаат тарқалган. Унда қизча онаси ўз жонига қасд қилмаганини, балки отаси томонидан уйда тунда бўғиб ўлдирилганини даъво қилмоқда. Боланинг сўзларига кўра, онаси ювиниб чиқиб ухлаганидан кейин, отаси хонага аста кириб, чироқни ўчирган ва аёлни бўға бошлаган. Қизча ўзини ҳам ўлдириб қўйишларидан қўрқиб, кўзларини қисман юмиб, содир бўлаётган воқеани кузатиб турганини айтган.

Қизчанинг баёнотига кўра, аёл вафот этганидан сўнг, отаси танишига телефон қилиб, аёлни ўлдирганини айтган ва ундан "Энди паспортларингни тўғрилаб қоч, бўлмаса сендан гумон қилишади", деган жавобни олган. Марҳуманинг қариндошлари эса куёв жиноятни яшириш мақсадида ўз оила аъзоларини чақирганини ва аёлни биргаликда молхонага олиб чиқиб, арқонга осиб, "ўзини ўзи осди" деган саҳнани уюштиришганини иддао қилмоқда.

Ҳозирда мазкур қотиллик ҳақидаги иддаолар тергов органлари томонидан синчиклаб ўрганилмоқда. Иш доирасида 10 нафар фуқародан тушунтириш хатлари олинган. Шунингдек, ҳудуддаги маҳалла раиси, хотин-қизлар фаоли ва профилактика инспекторига нисбатан хизмат текшируви белгиланган ҳамда судга оид хатшунослик экспертизалари тайинланган. 

Дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг



Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...