Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Тошкентда қиз ўз жонига қасд қилиш нияти билан турар жой биносининг томига чиққан. Воқеа жойига етиб борган ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари фожианинг олдини олишга муваффақ бўлишган.
Ҳодиса Мирзо Улуғбек тумани "Шалола" МФЙ Қодиров кўчасидаги 2-уйда содир бўлган. № Воқеа жойига тезкорлик билан маҳалла ишлари бўйича инспектор ва патруль-пост хизмати ходими етиб борган. Улар қиз билан алоқа ўрнатиб, у билан музокаралар олиб боришган.
Ходимларнинг ўз вақтида амалга оширган ҳаракатлари туфайли вазият фожиали оқибатларсиз ҳал этилди. Қиз томдан тушишга рози бўлган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тегишли тартибда зарур чоралар кўрилмоқда.
Аввалроқ Косон туманида 36 ёшли аёл ўз уйининг молхонасида ўлик ҳолда топилган эди. Унинг эри ўз жонига қасд қилиш даражасига етказиш иши бўйича қўлга олинган.

Изоҳлар мавжуд емас