Загрузка
Загрузка
Қашқадарёда маст овчи 20 ёшли қизга милтиқдан ўқ узган. Шифокорлар юракдан ўқни чиқариб олиб,  қизни  қутқаришган
Ҳодисалар

Қашқадарёда маст овчи 20 ёшли қизга милтиқдан ўқ узган. Шифокорлар юракдан ўқни чиқариб олиб, қизни қутқаришган

731
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Қашқадарё вилояти филиали шифокорлари пневматик милтиғидан юрагига яраланган 20 ёшли қизнинг ҳаётини сақлаб қолишга муваффақ бўлишган. Бу ҳақида “Қашқадарё янгиликлари” нашрига ҳавола қилган ҳолда Batafsil.uz мухбири хабар бермоқда.

Вилоят ички ишлар бошқармаси матбуот-хизматининг хабар беришича, 6 июнь куни Яккабоғ туманида яшовчи К.С. исмли фуқаро дўстлари билан бирга фермер хўжалигининг балиқчиликка ихтисослашган сунъий кўлида дам олиш учун борган.

У ерда пневматик қурол билан қуролланиб, ёввойи ўрдакларни ов қилишни бошлашган. Спиртли ичимликлар қабул қилган К.С. овга бўлган қизиқишини унутиб қўйиб, 50 метр нарида турган нотаниш қизни оптик мўлжал орқали томоша қилишни бошлаган ва тасодифан тепкини босиб юборган.

Кейинчалик шифокорларнинг аниқлашича, ўқ нотаниш қизнинг ўнг елкасига тегиб, кўкрак қафасига кириб борган ва ўнг ўпканинг юқори қисмини тешиб, перикард, яъни юракнинг ташқи бириктирувчи тўқимасигача етган. Мураккаб жарроҳлик операцияси ёрдамида шифокорлар ўқни топиб, уни чиқариб олишган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...