Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ижтимоий тармоқларда Қашқадарёнинг Китоб туманида трактор ёниб кетгани ҳақида хабарлар тарқалди. Гувоҳларнинг айтишича, трактор олиб кетаётган сомон иссиқдан ўз-ўзидан ёниб кетган. Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳолат юзасидан изоҳ берди.
Китоб тумани "Мустақиллик" МФЙ Шаҳрисабз кўчасида тўхтаб турган "Т-28" русумли трактор ёниб кетгани тўғрисида вилоят қутқарув хизматига 8 июль куни соат 14:10 да хабар келиб тушган.
Ёнғинни ўчиришга 2 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб этилган. Ёнғин соат 14:55 да ўчирилган. Ёнғин оқибатида трактор, тиркамалар ва уларга ортилган сомон тўлиқ ёниб кетган.
Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Ёнғин сабаби ва етказилган зарар миқдори аниқланмоқда.
Аввалроқ пойтахтнинг Сергели туманида Spark русумли енгил автомобиль тўлиқ ёниб кетганди.

Изоҳлар мавжуд емас