Загрузка
Загрузка
Талабаларнинг тўлов-контракт харажатлари давлат томонидан қоплаб берилади
Жамият

Талабаларнинг тўлов-контракт харажатлари давлат томонидан қоплаб берилади

11
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. "Ижтимоий реестр"га киритилган оилалар фарзандлари учун тўлов-контракт суммасининг бир қисмини "Ёшлар дафтари" жамғармаси ҳисобидан қоплаш тизими жорий этилди. Мазкур ёрдам 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган талабалар ва ўқувчилар учун молиявий енгиллик яратишга қаратилган бўлиб, онлайн ариза топшириш имконияти my.gov.uz портали орқали амалга оширилади.

Ёрдамдан фақат кундузги таълим шаклида шартнома асосида таҳсил олаётган профессионал таълим ташкилотлари ўқувчилари, давлат ва нодавлат олий таълим ташкилотлари талабалари, шунингдек, Ўзбекистон ҳудудидаги хорижий ОТМ ва уларнинг филиаллари бакалавриат ёки магистратура босқичи талабалари фойдаланишлари мумкин.

Қопланадиган маблағ миқдори тўлов-контракт суммасининг 50 фоизигача этиб белгиланиб, бунда базавий ҳисоблаш миқдорининг (БҲМ) 50 бараваридан ошмаслиги талаб этилади. Аризалар 8 иш куни давомида кўриб чиқилади. Шуни таъкидлаш жоизки, мазкур имтиёз сиртқи, кечки ва масофавий таълим, иккинчи мутахассислик, қўшма дастурлар ҳамда "супер-контракт" асосида ўқиётган талабаларга татбиқ этилмайди.

Жараён тўлиқ рақамлаштирилган бўлиб, талабгор аввал my.gov.uz орқали ариза юборади. Ҳужжатлар "Маҳалла еттилиги" томонидан ўрганиб чиқилади ва ижобий хулоса қилинган тақдирда, ижтимоий шартнома асосида маблағлар тўғридан-тўғри таълим муассасасининг банк ҳисобварағига ўтказиб берилади. Ушбу ташаббус ёшларнинг таълим олиш жараёнидаги молиявий юкни камайтириш ва уларни ижтимоЭслатиб ўтамиз, янги йилнинг илк кунларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 4 январдаги 5-сон Фармони ижроси доирасида респубий қўллаб-қувватлаш мақсадида амалга оширилмоқда.

лика бўйича 100 нафар тозалик ходимининг фарзандлари учун олий ва профессионал таълим муассасаларига тўлов-контракт маблағлари тўлиқ қоплаб берилганди. Умумий қиймат 916 миллион 718 минг сўмни ташкил этган эди.  

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...