Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Тошкент туманидаги божхона постида юз берган жанжалдан сўнг иштирокчилардан бири маъмурий қамоққа олинди - суд унга 10 сутка муддат тайинлади.
Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси матбуот котиби Бобур Тўлагановнинг маълум қилишича, ҳодиса 25 апрель куни соат 01:00 атрофида "Қоплонбек" постида содир бўлган. 37 ёшли эркак 33 ёшли юк ташувчи билан 500 минг сўм эвазига тўртта қопни пост орқали олиб ўтишга келишиб олган. Ишни бажаргандан сўнг, юк ташувчи қўшимча 100 минг сўм талаб қилди, бу эса томонлар ўртасида низога сабаб бўлди. Жанжал пайтида у ўзини "ҳудудни назорат қилувчи шахс" деб атаб, буюртмачисини ҳақорат қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент тумани ички ишлар идоралари ходимлари томонидан текширув ўтказилган. Жанжал кўтарган фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси ("Майда безорилик") билан материаллар тайёрланди.
Суд унга 10 сутка маъмурий қамоқ жазосини тайинлади.

Изоҳлар мавжуд емас