Загрузка
Загрузка
Навоийда мактаб ўқувчиси автомашина бошқарувида ҳалокатга учраб, вафот этди
Ҳодисалар

Навоийда мактаб ўқувчиси автомашина бошқарувида ҳалокатга учраб, вафот этди

10
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Навоий вилоятининг Кармана туманида фожиали йўл-транспорт ҳодисаси юз берди: вояга етмаган мактаб ўқувчилари бошқарувидаги автомашина ЙТҲга учраши оқибатида бир бола вафот этди. 

Ҳодиса жорий йилнинг 22 апрель куни соат 21:00 атрофида "Малик" маҳалласида содир бўлган. Кармана туманидаги 22-сонли мактабнинг 9-синф ўқувчиси — 16 ёшли ўсмир автомашинани бошқариб бораётиб, аварияга учраган. Навоий вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълумотларига кўра, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай, ўқувчи шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат вояга етмаганларнинг транспорт воситаларини бошқариши билан боғлиқ хавф-хатарларни яна бир бор кун тартибига олиб чиқди. Расмийлар ота-оналар томонидан фарзандлар назоратининг сусайгани ва ёшларнинг ўзбошимчалиги оқибатида юзага келаётган бу каби фожиаларни кескин танқид қилди.

Ушбу ҳодисадан сўнг ҳудудда профилактик чора-тадбирлар ва назорат рейдлари кучайтирилиши белгиланган. Мутахассислар ота-оналарни фарзандларининг хатти-ҳаракатларига эътиборли бўлишга ҳамда вояга етмаганларга машина калитини топшириш нақадар хавфли эканини тушунишга чақирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида HOWO русумли юк машинаси бошқарувни йўқотиши оқибатида тўртта автомобиль билан тўқнашганди. Аянчли йўл-транспорт ҳодисаси натижасида икки фуқаро воқеа жойида вафот этган, яна тўрт киши шифохонага ётқизилган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...