Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Қашқадарёлик блогер ўзининг автомобилини олиб қочган. ЙҲҲББ маълумотларига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар беришича, бу учун блогер жавобарликка тортилади.
Чироқчи тумани “Дам” маҳалалсида яшовчи блогер 31 августдан 1 сентябрга ўтар кечаси таниши билан биргаликда “Ваз-2106” автомобилининг олиб қочилгани ҳақида маълум қилишган.
Автомобиль эгаси қисқа “102” рақамига қўнғироқ қилиб, машинасини очик ҳолда уйининг ёнида қўйиб кетгани, тунги соат 2да уни олиб қочиб кетишганини навбатчи операторга билдирган ва айбдорларга нисбатан қонуний чора кўрилишини сўраган.
Терговга қадар текширув давомида аниқланишича, автомобилни ҳеч ким ўғирламаган, унинг эгаси ўз таниши билан биргаликда машинани узоқ жойга олиб бориб, ўғирликни сохталаштирмоқчи бўлган. Нима сабабдан блогер бу ишга қўл ургани ИИББ томонидан маълум қилинмаган.
Мазкур ҳолат бўйича текширув олиб борилмоқда. Иккала эркакка нисбатан ёлғон хабар берганликлари учун жиной иш қўзғатилиб, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.
Изоҳлар мавжуд емас