Автомобиль люкидан бошини чиқарган аёл жаримага тортилган. Видео
Ҳодисалар

Автомобиль люкидан бошини чиқарган аёл жаримага тортилган. Видео

794

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Яқинда ижтимоий тармоқларда бир видео тарқалди. Унда “Ласетти” машинасининг люкидан бошини чиқарган аёл акс этган. Бу ҳолатда машинанинг ўзи ҳаракатланаётган бўлган. Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари бу видеони эътиборсиз қолдиришмаган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Бу ҳолат 17 март куни тахминан 21:00 Чилонзор туманида юз берган. “Лаcетти” автомобилини 36 ёшли аёл ҳайдовчи бошқарган. Ҳаракатланиш пайтида мазкур транспорт воситасининг йўловчиси - 26 ёшли қиз белгиланган йўл ҳаракати қоидаларини бузган.

Ушбу ҳолат бўйича Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 138 моддаси 4 қисми (йўловчи томонидан транспорт воситаси ҳаракатланаётганда салондан тана қисмларини (қўллардан ташқари) чиқариш)га мувофиқ баённома тузилган

 

 Бундан ташқари, ҳайдовчи ва йўловчи билан профилактик суҳбат ўтказилган.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...