Загрузка
Загрузка
Aёлларга нисбатан зўравонликни тарғиб қилган спортчи қарийб 25 миллион сўм жаримага тортилди
Ҳодисалар

Aёлларга нисбатан зўравонликни тарғиб қилган спортчи қарийб 25 миллион сўм жаримага тортилди

21
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Тошкентда эркин курашчи ижтимоий тармоқда аёлларга нисбатан зўравонликни тарғиб қилувчи видео тарқатгани учун маъмурий жавобгарликка тортилди. Суд унга 60 БҲМ миқдорида жарима тайинлаб, видеони тарқатишда фойдаланилган iPhone 15 телефонини мусодара қилди.

Маълум қилинишича, спортчи Instagram саҳифасига бокс қопини тепаётган видеосини жойлаб, унга: "Келажакда хотиним фақат аниқ зарбалар қабул қилиши учун машқ қиляпман", деган ёзувни илова қилган. Видео остида зўравонликни қўллаб-қувватловчи изоҳлар ҳам қолдирилган.

photo_2026-07-30_12-14-29.jpg

Хабарга кўра, 27 июль куни Миробод тумани жиноят ишлари бўйича суди спортчини Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 189-1-моддаси (зўравонлик ва шафқатсизликни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш ва тарқатиш) билан айбдор деб топган. Унга 60 БҲМ, яъни 24 миллион 740 минг сўм жарима тайинланган. Шунингдек, ҳуқуқбузарликни содир этишда фойдаланилган iPhone 15 телефони мусодара қилинган.

Мазкур ҳолат ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилиниб, жамоатчилик ва ҳуқуқ фаоллари аёллар ҳамда болаларга нисбатан зўравонликни ҳазил сифатида тақдим этишга нисбатан муросасиз муносабат билдириш зарурлигини таъкидламоқда.

Олдинроқ Навоийда оилавий низо сабаб эридан қочган аёлни "ўлди" деб маълумот тарқатган блогер жаримага тортилганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...