Загрузка
Загрузка
Навоийда оилавий низо сабаб эридан қочган аёлни "ўлди" деб маълумот тарқатган блогер жаримага тортилди
Ҳодисалар

Навоийда оилавий низо сабаб эридан қочган аёлни "ўлди" деб маълумот тарқатган блогер жаримага тортилди

47
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Навоий шаҳрида эр-хотин ўртасидаги оддий келишмовчиликни "суиқасд" ва "ўлим" дея ижтимоий тармоқларда ёлғон талқин қилган блогер Амирхон (Amirxan_uzbek) суд томонидан БҲМнинг 50 баравари миқдорида жаримага тортилди. У 18 март куни ижтимоий тармоғига бир аёлнинг эридан қочаётган видеосини жойлаган. Кейинчалик аёлнинг ўлгани ҳақида хабар берган.

Воқеа аслида қандай бўлган эди? 

Жорий йилнинг 18 март куни тунги соат 02:30 ларда Навоий шаҳридаги кўчалардан бирида эр-хотин ўртасида ўзаро келишмовчилик келиб чиққан. Турмуш ўртоғи билан айтишиб қолган аёл машинадан тушиб, воқеа жойидан қочиб кетган, эри эса уни тўхтатиш мақсадида орқасидан югурган. Шу вақтда ушбу ҳудуддан ўтиб кетаётган ижтимоий тармоқларда @Amirxan_uzbek ники билан танилган блогер ҳолатни видеога олиб, "аёл ўз эрининг таъқибидан қочмоқда" мазмунидаги хабар билан тармоққа жойлаган.

Бу хабар тез орада "аёлга суиқасд қилинди", "у вафот этди" каби ваҳимали ва ёлғон талқинлар билан болалаб кетган. Ваҳоланки, ўша вақтда оиланинг ички низосидан бошқа ҳеч қандай жиноят аломати бўлмаган.

Навоий вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳолат юзасидан зудлик билан ўрганиш ишларини олиб борган. Натижада блогернинг тарқатган маълумотлари ҳақиқатга тўғри келмаслиги, воқеа мутлақо бошқача кўринишда бўлгани аниқланган.

Блогер ўз кўрсатмасида вазиятни охиригача ўрганмасдан, фақатгина телефон орқали келган тасдиқланмаган гапларга ишониб хато қилганини тан олган ва жабрланувчилардан узр сўраган. Бироқ, ўзгаларнинг шахсий ҳаётига дахл қилиш ва ёлғон ахборот тарқатиш қонуний жавобгарликни келтириб чиқарган.

Суд қарорига кўра, блогер йигитга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 202-2-моддаси (ёлғон ахборот тарқатиш) билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида, эр-хотинга  жамоат тартибини бузганликлари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, Андижонда аёлни мажбуран олиб қочиб, унинг сочини қириб ташлаган олти нафар шахс қўлга олинганди. Ҳолат юзасидан одам ўғирлаш моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари вилоят прокуратураси назоратига олинган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...