Загрузка
Загрузка
Бухорода 18 ёшли она ўз чақалоғини 4000 долларга сотмоқчи бўлган вақтида қўлга олинди
Ҳодисалар

Бухорода 18 ёшли она ўз чақалоғини 4000 долларга сотмоқчи бўлган вақтида қўлга олинди

27
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси тезкор ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида одам савдоси билан боғлиқ оғир жиноятга чек қўйилди. 2008 йилда туғилган фуқаро ўзининг уч кунлик фарзандини моддий манфаат эвазига сотишга уринган.

Жорий йилнинг 6 апрель куни Бухоро вилояти ИИБ Тезкор-қидирув хизмати ходимлари томонидан ўтказилган назорат тадбирида Бухоро туманида истиқомат қилувчи фуқаро (аёл) нишонга олинган. Аниқланишича, у ўзининг ҳали уч кунлик ҳам бўлмаган қизалоғини 4000 долларга баҳолаб, сотишга қарор қилган.

Гумонланувчи келишилган сумманинг 800 долларини "шартли харидор"дан олаётган вақтида ашёвий далиллар билан воқеа жойида қўлга олинган. Мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми "б" банди (одам савдоси, вояга етмаган шахсга нисбатан содир этилиши) билан жиноят иши қўзғатилган. Ушбу модда билан айбдор деб топилган шахслар 8 йилдан 12 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин. Тизим мутасаддилари одам савдоси кечириб бўлмас оғир жиноят экани ва жазонинг муқаррарлиги таъминланишини алоҳида таъкидламоқда.

Бундай ҳолат Сурхондарё вилоятида ҳам кузатилган бўлиб, унда олийгоҳ талабаси бўлган ва ҳали турмуш қурмаган қиз ўз чақалоғини 1500 долларга сотаётган вақтида қўлга олинган. У фарзандидан келадиган пулларни ўқиш контрактини тўлаш ва шахсий эҳтиёжлари учун сарфлашни режалаштирган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...