Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари импподром ёнидаги бозорларга отланган кишилар, шунингдек метрога тушадиган фуқароларни огоҳлантиришмоқда. Бозорлар ёнидаги автобусларда киссавур-ўсмирлар, метрода эса тиламчилар пайдо бўлган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.
“Истеъмолчи.уз” ҳамжамияти аъзоларининг таъкидлашича, ипподром ёнидаги бозорларга қатнайдиган автобусларда тахминан тўққиз ёшли иккита қиз юрийди. Улар йўловчилар сумкаси ва чўнтагига қўлини тиқишга уринади.
“Болаларга орка чўнтакда ҳамда рюкзакларда телефонларни қўймасликни эслатиб ўтиш жоиздир”, -дея ёзмоқда фойдаланувчилардан бири.
Бундан ташқари, ўзбекистонликлар метрода кўпайиб қолган тиламчилар ҳақида хабар беришмоқда. Улар вагондаги йўловчилардан пул сўрашади, оналари эса бекатлардан жараённи бошқаришади. Тиламчилар тўпланадиган асосий жой – Олой бозоридир.
“Улар назари билан гипноз қилишга уринади, кийимдан тортишади. Вагон ичида юриб, кимидир бетоб экани ёзилган вароқни кўрсатишади ва пул сўрашади. Сўнгра кейинги бекатдан тушиб қолишади”, - дея қайд этмоқда тошкентлик фойдаланувчи аёл.
Хуллас, чўнтакни эҳтиёт қилинг!
Изоҳлар мавжуд емас