Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Чимён ва Чорвоқда маст ҳолда автомобиль ҳайдаш ҳолатларининг 70 фоизга яқини тошкентликлар томонидан содир этилганлиги ҳақида Batafsil.uz мухбири хабар қилмоқда.
ЙПХ ходими Рустам Асқаров Халқаро пресс-клуб йиғилишида: "2019 йилда Тошкент вилоятида фуқаролар томонидан маст ҳолатда автомобиль бошқаришнинг 4423 та ҳолати аниқланиб, шундан 486 таси Бўстонлиқ туманида қайд этилган. Қоидабузарларнинг 70 фоизи Тошкентнинг доимий аҳолиси ҳисобланади", -деди.
Унинг сўзларига кўра, ЙҲХХ инспекторлари учун энг мушкул ҳолат шундан иборатки, ҳайдовчилар машиналарини таъқиқланган жойда қолдириб, "бир зумда кираману, чиқаман", деб айтишларидадир.
“Бу эса ўз навбатида йўллардаги тирбандлик ва тартибсизликка олиб келади”, - деди у.
Изоҳлар мавжуд емас