Загрузка
Загрузка
Чирчиқда карантин  қоидаларини бузганлиги учун танбеҳ олган эркак ҳуқуқ-тартибот  идораси вакилига ҳужум қилган
Ҳодисалар

Чирчиқда карантин қоидаларини бузганлиги учун танбеҳ олган эркак ҳуқуқ-тартибот идораси вакилига ҳужум қилган

365
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Чирчиқда карантин қоидаларини бузганлиги учун танбеҳ олган эркак ҳуқуқ-тартибот идораси вакилига ҳужум қилган. Бу ҳақида Бош прокуратура маълумотларига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда. 

Эслатиб ўтамизки, мамлакатда 2020 йил 15 августдан бошлаб карантин чекловлари енгиллаштирилган эди. Бироқ, жамоат жойларида 2 метрлик ижтимоий масофани сақлаш, шунингдек, тиббий ниқоб тақиш талаби сақланиб қолди. Бу йўналишда олиб борилаётган тушунтириш ишларига қарамай, ҳанузгача карантин қоидаларининг бузилиши қайд этилмоқда.

"30 октябрь куни соат 23:00 да Чирчиқдаги Алишер Навоий кўчасида Миллий гвардия ва ички ишлар вазирлиги ходимлари тунда маст ва тиббий ниқобсиз юрган фуқаро Н.С.ни учратиб қолишган. Ҳуқуқ-тартибот ходимлари карантин талабларини фуқарога эслатишлари биланоқ, у жанжал кўтариб, қаршилик кўрсата бошлаган. Кейин эса ҳуқуқ-тартибот ходимларидан бирининг юзига тирсаги билан уриб юборган", - дея қайд этмоқда Бош прокуратура.

31 октябрь куни прокуратура эркакка нисбатан Жиноят кодексининг 219-моддаси 2-қисми (ҳукумат вакилига ёки фуқаролик бурчини бажарувчи шахсга қаршилик кўрсатиш) бўйича жиноий қўзғатган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...