Загрузка
Загрузка
Чорвоқда тақиқланган ҳудудда чўмилган ота ва унинг икки ўғли чўкиб кетди
Ҳодисалар

Чорвоқда тақиқланган ҳудудда чўмилган ота ва унинг икки ўғли чўкиб кетди

22
Загрузка
Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Жорий йилнинг 2 сентябрь куни Чорвоқ сув омборининг Боғистон маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи қисмида бир оиланинг уч аъзоси чўкиб кетган. Ҳодиса оқибатида ота ва унинг икки ўғли вафот этган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарув отрядлари ҳодиса ҳақида хабар келиб тушган куниёқ қидирув ишларига жалб қилинган. Айни пайтда сувда еттита қутқарув бригадаси, жами бешта қутқарув отряди иш олиб бормоқда. Қидирув ишларига Сирғали ва Жиззах вилоятларидан ҳам қутқарув отрядлари жалб этилгани айтилган.

Қутқарув отряди командири Рустам Бўриевнинг маълум қилишича, оила сув омборида катерда сайр қилган. Улар суратга тушиш мақсадида чўмилиш тақиқланган ҳудудда тўхтаган ва кейин сувга тушган.

Фуқароларга сувга тушишдан аввал қутқарув жилетларини кийиш тавсия қилинган бўлса-да, улар ушбу талабга риоя қилмаган. Чўмилиш вақтида аввал фарзандлардан бирининг оёғига томир тортиб, у сувда чўка бошлаган. Уни қутқаришга отаси, кейин эса иккинчи ўғли сувга тушган ва оқибатда учаласи ҳам чўкиб кетган.

Катерда улар билан бирга аёли ва яна бир қариндоши бўлган. Катерни бошқараётган ҳайдовчи ҳам сувга тушиб, уларни қутқаришга ҳаракат қилган, аммо бунинг имкони бўлмаган.

Қутқарувчилар ҳодиса жойида махсус штаб ташкил этиб, қидирув ишларини узлуксиз давом эттирмоқда.

Мутахассислар фуқароларни Чорвоқ сув омборида фақат чўмилиш учун белгиланган махсус ҳудудлардан фойдаланишга чақирмоқда. Катер ва скутерларда сувга чиққанларда эса махсус гувоҳномага эга ҳайдовчи ёки инструктор бўлиши, барча йўловчилар қутқарув жилетлари ва бошқа ҳимоя воситаларидан фойдаланиши зарурлиги таъкидланган.

Бундан олдин ҳам Тошкент шаҳри Юнусобод тумани Юқори Бўзсув каналида чўмилиш мақсадида сувга тушиб, эҳтиётсизлиги оқибатида бир фуқаро чўкиб кетганди. Фуқаронинг жасади махсус қидирув ишларидан сўнг топилган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...