Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Қўқонлик эркак дўкондан спиртли ичимлик харид қилиш учун принтердан 100 долларни чоп қилган. Энди у беш йил муддатга озодликдан маҳрум қилиниши мумкин. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.
“14 март куни М.Г исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, кундузи номаълум шахс У.Носир кўчасида жойлашган савдо дўконига харид учун кириб, умумий нархи 110.000 сўмлик спиртли ичимлик ва бошқа турдаги маҳсулотларни харид қилиб, қалбаки усулда тайёрланган 100 АҚШ долларини берган ва 935.000 сўмни қайтим сифатида олиб ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган”, -дея маълум қилмоқда ИИВ.
Ўтказилган судга оид техник-криминалистик экспертиза хулосасига кўра, 1 дона 100 АҚШ доллари қийматидаги купюра қалбаки усулда рангли принтер ёрдамида ёрдамида тайёрланганлиги кўрсатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси 1-қисми (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Кейинчаликнинг фуқаронинг шахси аниқланиб, унга нисбатан суд томонидан "қамоққа олиш" тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. У беш йилгача қамалиши мумкин.
Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг
Изоҳлар мавжуд емас