ДХХ чегарадаги отишма бўйича изоҳ берган. Ўлдирилганларнинг уч  нафари контрабандачи бўлиб, улар чегарачиларнинг қуролини тортиб олмоқчи бўлган
Ҳодисалар

ДХХ чегарадаги отишма бўйича изоҳ берган. Ўлдирилганларнинг уч нафари контрабандачи бўлиб, улар чегарачиларнинг қуролини тортиб олмоқчи бўлган

505

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) ўзбек-қирғиз чегарасидаги отишма бўйича изоҳ берган. Ўлдирилганларнинг уч нафари контрабандачи бўлиб, улар чегарачиларнинг қуролини эгаллаб олмоқчи бўлган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар қилмоқда. 

Эслатиб ўтамизки, бугун эрталаб Қирғизистон Миллий хавфсизлик Давлат қўмитаси чегара хизмати ўзбекистонлик чегарачилар 5 май куни уч нафар Қирғизистон фуқаросини отиб ўлдиргани ҳақида хабар берган эди. Ўқотар қуролдан жароҳат олган 48, 24 ва 22 ёшли қирғизистонликлар Ола-Бука туман касалхонасига олиб борилиб, ҳушига келмай вафот этган.

Давлат хавфсизлик хизматининг қайд этишича, шу куни Наманган вилояти Янгиқўрғон туманидаги Октом қишлоғи яқинидан ўтган давлат чегарасининг белгиланган қисмидан номаълум шахслар Ўзбекистондан Қирғизистонга ноқонуний равишда катта миқдордаги товар-моддий буюмларни олиб ўтишган. Бу ҳолат ўзбекистонлик чегара патрули томонидан аниқланиб, жиноятнинг олдини олиш чоралари кўрилган.

Ҳибсга олиш чоғида қоидабузарлар Ўзбекистон чегара қўшинлари ҳарбий хизматчиларига қаршилик кўрсатган. Жумладан, улар куч ишлатиб, чегарачиларга тан жароҳати етказган, қурол-аслаҳани олиб қўйишга уринган.

"Бундай вазиятларда ҳарбий хизматчилар қонунда белгиланган тартибда қурол ишлатишга мажбур бўлди. Натижада уч киши яраланиб, шериклари томонидан Қирғизистон ҳудудига олиб кетилди", - дейилмоқда хабарда.

Воқеа тафсилотларига ойдинлик киритиш учун шу куни икки мамлакат чегара вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтган. Бундан ташқари, 6 май куни Ўзбекистоннинг Фарғона водийси ва Қирғизистоннинг Жалолобод вилояти чегара вакилларининг учрашуви ўтказилган.

Айни пайтда, ҳар икки томон томондан воқеа тафсилотларини тергов қилиш давом этмоқда, чегарадаги вазият барқарор.

Ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 223 моддаси (ноқонуний чегарадан чиқиб кетиш ёки Ўзбекистонга ноқонуний кириб келиш) бўйича жиноят иши қўзғатилган, тергов олиб борилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


USER_ID and USER_SESSION_ID undefined

Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+