Загрузка
Загрузка
ДХХ: Наманган, Тошкент ва Сирдарёда гиёҳвандлик воситалари савдосига қарши тезкор тадбирлар ўтказилди
Ҳодисалар

ДХХ: Наманган, Тошкент ва Сирдарёда гиёҳвандлик воситалари савдосига қарши тезкор тадбирлар ўтказилди

677
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Давлат хавфсизлик хизматининг Наманган вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан вилоят ички ишлар ҳамда божхона бошқармалари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, “Самарқанд-Наманган” йўналишида ҳаракатланаётган “Ласетти” русумли автомашина Чуст тумани ҳудудида тўхтатилиб текширилди.

Натижада, унда йўловчи сифатида кетаётган, Самарқанд шаҳрида яшовчи, 1968 ва 1991 йилларда туғилган 2 фуқаронинг ёнида 1 кг 470 гр. “гашиш” моддаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Учинчи шахслар томонидан Тожикистон Республикасидан мамлакатимиз ҳудудига ўтказилган ушбу наркотикларни Наманган шаҳрига олиб бориб беришлари эвазига, мазкур 2 фуқаронинг ҳар бирига 1 млн. сўмдан пул берилиши ваъда қилинган. 

Бошқа бир ҳолатда эса Наманган шаҳрида яшовчи, 1978 й.т., муқаддам гиёҳванд моддалар савдоси билан боғлиқ жиноят содир этганлиги учун судланган шахс бошқарувидаги “Лада” русумли автомашина вилоят марказида тўхтатилиб текширилганда, унинг салонида 931 гр. “гашиш” моддаси борлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинди.

Шунингдек, у қирғизистонлик наркокуръер томонидан мамлакатимиз ҳудудига ўтказилган мазкур ажал оғусини Янгиқўрғон туманида истиқомат қилувчи, 1974 й.т., муқаддам гиёҳванд моддалар савдоси билан боғлиқ жиноят содир этганлиги учун судланган шахсдан олганлиги аниқланди ҳамда у ҳам ушланди. 

Наманган шаҳридаги автотураргоҳлардан бирида 1984 й.т. маҳаллий фуқаро 1.568 дона “Регапен” кучли таъсир қилувчи дори воситаларини 1600 АҚШ долларига сотаётган вақтида қўлга олинди. 

Хизмат ходимлари томонидан божхона органлари ходимлари билан ҳамкорликда мамлакатимиз пойтахтида ҳам бир нечта тезкор тадбирлар ўтказилди.

Хусусан, Сурхондарё вилоятида яшовчи, 1989 ва 1992 йилларда туғилган 2 фуқаро 496 гр. “гашиш” моддасини келгусида сотиш мақсадида Тошкент шаҳрига олиб келган вақтларида Чилонзор туманида ушланди. 

Яшнобод туманида ўтказилган тезкор тадбирда 1991 й.т. фуқаро 1680 дона “Регапен” кучли таъсир қилувчи дори воситаларини 30 млн. сўмга, Бектемир туманида қайд этилган ҳолатда эса 1991 й.т., муқаддам судланган шахс 133 дона “Регапен” ва 43 дона “Тропикамид” кучли таъсир қилувчи дори воситаларини 12 млн. сўмга сотаётган вақтларида қўлга олинди.

 Бу йўналишда ДХХ Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари ҳам вилоят ИИБ билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказди.

Хусусан, “Фарғона-Сирдарё” йўналишида ҳаракатланиб келаётган, Гулистон шаҳрида яшовчи, 1991 й.т. шахс бошқарувидаги “Жентра” русумли автомашина “Сайхунобод” ЙПХ масканида тўхтатилиб текширилганда, унда 242 дона “Тропикамид” кучли таъсир қилувчи дори воситаси ҳамда мамлакатимизда муомаласи чекланган наркотик моддалар туркумига кирувчи 78 дона “Трамадол” дори воситаси борлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштирилиб олинди.

Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, автомашинада йўловчи сифатида кетаётган, 1992 й.т., муқаддам судланган шахснинг Гулистон шаҳридаги яшаш манзилидан 406 дона “Регапен” ва 56 дона “Тропикамид” кучли таъсир қилувчи дори воситалари олинди.

Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...