Загрузка
Загрузка
Эҳтиётсизлиги туфайли ҳомиладор аёл вафот этган акушер-гинеколог икки йилга озодликдан маҳрум қилинди
Ҳодисалар

Эҳтиётсизлиги туфайли ҳомиладор аёл вафот этган акушер-гинеколог икки йилга озодликдан маҳрум қилинди

371
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Фарғона вилояти Ёзёвон туманида ҳомиладор аёл ва унинг боласи туғиш пайтида вафот этган. Эҳтиётсизлиги туфайли фожеага сабаб бўлган акушер-гинеколог икки йилга озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақида мухбиримиз маълум қилмоқда.

Ушбу ҳолат ижтимоий тармоқларда шов-шув келтириб чиқарганидан кейин Бош прокуратура томонидан жиноят иши қўзғатилган.

“Суд мажлисида маълум бўлишича, Р.Камолова бундан олдин Ёзёвон тумани тиббиёт бирлашмасининг туғруқ бўлимида навбатчи акушер-гинеколог бўлиб ишлаган”, - деб ёзмоқда ЎзА.

17 март куни соат 00:01да 33 ёшли Н.Ш. туғруқ бўлимига иккинчи марта мурожаат қилган. Ҳомиладор аёл соғлиғидан шикоят билдирган. Бироқ, шифокор унга ташхис қўймаган ва ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатмаган. Бироқ, миллий стандартларга кўра, туғруқхонага ётқизилганидан кейин бемор текширувдан ўтказилиши керак эди.

Аёл туғиш пайтида, унинг боласи эса туғилмасдан вафот этган.

Суд тўпланган далилларни ўрганиб чиқиб, судланувчи, жабрланувчи томон, гувоҳлар ва мутахассисларнинг фикрларини тинглаб, Р.Камоловага нисбатан Жиноят кодексининг 116-моддаси 3-қисмига (ўз хизмат вазифаларини лозим даражада бажармаслик, эҳтиётсизлик туфайли одамнинг ўлимига сабаб бўлиш) кўра қарор чиқарган.

Камолова жабрланган томонга моддий ва маънавий зарарни қоплаганини ҳисобга олиб, у икки йил муддатга озодликдан маҳрум этилган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+