Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга кўра, Фарғонада сўнгги йилларда битта транспорт воситасига тегишли 100 дан ортиқ жарима бекор қилинган.
Фойдаланувчиларнинг маълум қилишича, гап юридик шахс номига расмийлаштирилган машина ҳақида бормоқда. Эълон қилинган ҳужжатларда айрим жарималар "жуда зарур ҳолат" сабаб бекор қилингани қайд этилган. Бироқ бу нима дегани аниқлаштирилмаган. Ҳайдовчининг исми ҳам ошкор этилмаган.
Ушбу ҳолат жамоатчиликда катта муҳокамаларга сабаб бўлганидан сўнг, Фарғона вилояти ИИБ хизмат текширувини бошлади.
Текширув натижаларига кўра, Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг беш нафар ходими интизомий жавобгарликка тортилди. Аммо аниқ қандай чоралар кўрилгани ва уларга нисбатан қайси хатти-ҳаракатлари учун чора кўрилгани ҳақида баёнотда очиқланмаган.
Шунингдек, “Maiibu-2” русумли 40 081 SBA давлат рақамли автотранспорт воситасида содир этилган барча қоидабузарликлар бўйича жарималар белгиланган тартибда ундирилганлиги ҳақида хабар берилган.

Изоҳлар мавжуд емас