Загрузка
Загрузка
Фарғонада тадбиркорларга кредит беришни кечиктирган 16 нафар ҳоким ёрдамчиси жазоланди
Ҳодисалар

Фарғонада тадбиркорларга кредит беришни кечиктирган 16 нафар ҳоким ёрдамчиси жазоланди

11
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Фарғона вилоятида тадбиркорларнинг кредит ажратиш билан боғлиқ мурожаатларини кўриб чиқиш муддатларини бузган 16 нафар ҳоким ёрдамчиси маъмурий жавобгарликка тортилди. Бизнес-омбудсман томонидан ўтказилган таҳлиллар натижасида online-mahalla.uz платформаси орқали келиб тушган 34 та ҳолатда қонунбузилиш аниқланган бўлиб, масъуллар белгиланган муддатларда тегишли хулосаларни бермагани маълум бўлди.

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли низомига кўра, ҳоким ёрдамчилари тадбиркорнинг аризасига асосан 5 иш куни ичида жойига чиқиб ўрганиш ўтказиши ва кредит ажратиш ёки рад этиш тўғрисидаги хулосани ягона электрон платформага жойлаштириши шарт. Бироқ Фарғонада ушбу тартибга риоя қилинмаган. Текширувлардан сўнг айбдорларга нисбатан чора кўрилган ва тадбиркорларнинг кредит олиш бўйича хулосалар берилиши таъминланган.

Ҳозирда Бизнес-омбудсман томонидан давлат органларида тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши юзасидан доимий назорат ишлари давом эттирилмоқда. Масъул шахсларга ўз хизмат вазифаларини бажаришда вақт меъёрларига қатъий амал қилиш зарурлиги эслатиб ўтилган.

Маълумот учун, Ўзбекистон банк секторида қизиқ тенденция кузатилмоқда - аҳолининг қарз юки иқтисодиётнинг реал сектори мажбуриятларига қараганда тезроқ ўсиб бормоқда. Марказий банкнинг 1 март ҳолатига берган сўнгги таҳлилига кўра, мамлакатнинг умумий кредит портфели йил давомида 73,7 триллион сўмга кўпайиб, 613,7 триллион сўмга етган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...