Загрузка
Загрузка
Президент Жиззахдаги АЭС қурилишида маҳаллий маҳсулотлар улуши камлигини танқид қилди
Сиёсат

Президент Жиззахдаги АЭС қурилишида маҳаллий маҳсулотлар улуши камлигини танқид қилди

19
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.Президент Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятида қурилаётган интеграциялашган атом электр станцияси лойиҳасида маҳаллий маҳсулотлар улуши 21 фоиз экани етарли эмаслигини танқид қилди.

Маълумотларга кўра, қиймати 9,5 миллиард доллар бўлган лойиҳада қарийб 3 минг турдаги маҳсулот ва ускуналардан фойдаланиш режалаштирилган. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, маҳаллий маҳсулотлар улуши 1,9 миллиард доллар ёки 21 фоизни ташкил этади.

Давлат раҳбари бу кўрсаткични камида 30 фоизга етказиш вазифасини қўйган. Шунингдек, қурилиш-монтаж ишларининг 65 фоизини миллий корхоналар бажариши ва 7 минг нафар маҳаллий ишчи ҳамда мутахассис жалб қилиниши белгиланган.

Бунинг учун Фориш туманида 200 гектар майдонда қурилиш материалларига ихтисослашган саноат зонаси ташкил этиш таклиф қилинган. Унда камида 100 та қўшма корхонани жойлаштириш ва технологиялар трансфери орқали 15 та йўналишда маҳсулот ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш режалаштирилмоқда.

Президент саноат зонаси иштирокчиларига солиқ ва божхона имтиёзларини бериш бўйича қарор лойиҳасини йил якунига қадар киритишни топширган.

Шунингдек, АЭСнинг ташқи муҳандислик инфратузилмасини барпо этишда маҳаллий маҳсулот ва хизматлар улушини 60–70 фоиз даражасида таъминлаш вазифаси қўйилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда иккинчи АЭС қурилиши бўйича тайёргарлик ишлари олиб борилаётганини маълум қилганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...