Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Самарали халқаро полиция ҳамкорлиги ва Интерполнинг Ўзбекистондаги Миллий марказий бюроси ҳаракатлари, шунингдек, Ички ишлар вазирлигининг Дубай шаҳридаги Бош консулхонаси вакили иштирокида қидирувдаги фуқаро Ўзбекистонга қайтарилди.
Маълум қилинишича, фирибгарлик содир этганликда айбланаётган ушбу шахс жиноий жавобгарликдан қутулиш мақсадида мамлакатни тарк этган ва хорижда яшириниб юрган. Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари ва хорижий ҳамкорлар билан алоқалар натижасида унинг манзили аниқланиб, миллий қонунчилик талабларига мувофиқ Ўзбекистонга олиб келинган.
Расмий хабарда таъкидланишича, мамлакат ташқарисида яшириниш судловдан қочиб қутулиш имконини бермайди ва содир этилган жиноятлар учун жавобгарликнинг муқаррарлиги тамойили қатъий таъминланади.
Олдинроқ Интерполнинг Ўзбекистон Республикасидаги Миллий марказий бюроси Туркия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ва Истанбулдаги Бош консулхона билан ҳамкорликда ўтказган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида халқаро қидирувда бўлган уч нафар Ўзбекистон фуқароси ушланиб, мамлакатга қайтарилганди.

Изоҳлар мавжуд емас