Загрузка
Загрузка
Интерпол орқали халқаро қидирувда бўлган уч нафар шахс Туркиядан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди
Ҳодисалар

Интерпол орқали халқаро қидирувда бўлган уч нафар шахс Туркиядан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди

13
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Интерполнинг Ўзбекистон Республикасидаги Миллий марказий бюроси Туркия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ва Истанбулдаги Бош консулхона билан ҳамкорликда ўтказган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида халқаро қидирувда бўлган уч нафар Ўзбекистон фуқароси ушланиб, мамлакатга қайтарилди.

Қидирувдаги шахслар Истанбул шаҳрида яширин очиқ олиб борилган тезкор ҳаракатлар давомида аниқланган. Улар орасида жинсий зўравонлик билан боғлиқ оғир жиноят содир этганликда айбланаётган Самарқанд вилоятида туғилган 28 ёшли фуқаро, шунингдек, фирибгарлик ва йирик миқдордаги фирибгарликда айбланаётган Бухоро вилоятида туғилган 34 ёшли ҳамда Тошкент шаҳрида туғилган 50 ёшли шахслар бор.

Қўлга олинган фуқаролар белгиланган тартибда Ўзбекистонга олиб келиниб, тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топширилган. Ҳозирда Интерпол бюроси томонидан трансмиллий жиноятчиликка қарши курашиш ва қидирувдаги шахсларни жавобгарликка тортиш бўйича халқаро ҳамкорлик тадбирлари давом эттирилмоқда.

Аввалроқ Интерполнинг қизил билдиришномаси асосида халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси ҳам Польшадан Ўзбекистонга қайтарилганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...