ИИББ ҳайдовчилардан карантин пайтида йўл ҳаракати қоидаларини унутмасликни сўрамоқда

11 May 2020, 15:21 201 ... Ҳодисалар
ИИББ ҳайдовчилардан карантин пайтида йўл ҳаракати қоидаларини унутмасликни сўрамоқда

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Мухбиримиз хабар қилишича, ИИББ ҳайдовчилардан карантин даврида йўлларда эҳтиёт бўлишни сўрамоқда.

“Ҳурматли ҳайдовчилар! Карантин вақтида сизлар йўл ҳолатига ва эҳтимолий хавфлар борлигига қайта кўникишингиз, ҳамда йўл ҳаракати қоидаларини эслашингиз керак бўлади. Унутманг: ҳатто бўм-бўш йўлда ҳам тўсатдан тўсиқ – ёш бола, дарахтнинг қуриб тушган шохи, ҳайвон чиқиб қолиши мумкин. Тўғрингиздаги автомобиль нохосдан тўхташи мумкин. Биз сиздан оптимал тезликни ва масофани сақлашни сўраб қоламиз. Шу тарзда сиз ўзингизни ҳам, ўзгаларни ҳам ҳаёти ва соғлиғини асраган бўласиз, - дейилмоқда ИИББ тарқатган хабарда. 

Шу билан бирга, ИИББ ҳайдовчилардан бирининг эътиборсизлиги боис, кеча пойтахтда юз берган йўл-транспорт ҳодисаси ҳақида баён қилмоқда.

“7 май куни Яккасарой тумани навбатчилик қисмига келиб тушган хабарга кўра, соат 15:50 да Шота Руставели ва Гавҳар кўчалари кесишмасида ЙТҲ содир бўлган. 22 ёшли Фахриддин О. бошқарувидаги Lacetti русумли автомобиль (давлат рақами 01 Z 634 UA), 26 ёшли Дониёр З. бошқарган Spark русумли автомобил билан (давлат рақами 01 L 411 VA) тўқнашган”, - дея маълум қилмоқда ИИББ.

Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси Фахриддин О. томонидан масофа сақламаганлиги сабабли юз берган. Унинг олдида ҳаракатланиб бораётган автомобиль пиёдани кўриб қолгач, бирданига тўхтаган. Ўз ўрнида Фахриддин О. йўлдаги вазиятга ўз вақтида мослаша олмаган.

ЙТҲ натижасида Lacetti ҳайдовчиси тан шикастлари билан тиббий ёрдам учун мурожаат қилган.

“Фойдаланувчиларнинг хабарларида пиёдага жиддий шикаст етгани айтилмоқда, аммо ушбу маълумот ҳақиқатдан йироқдир – автомобиль пиёдани уриб юбормаган, пиёда кутилмаган ҳолатдан мувозанатни йўқотиб йиқилгач, ўрнидан ўзи турган. Шундай бўлсада, пиёда ИИББ ходимлари томонидан тиббиёт муассасасига олиб борилган. Тиббиёт ходимлари у нга шикаст етмагани тасдиқлаган. Пиёда автомобиль унга тегмаганини ва ўзини яхши ҳис этаётганини тасдиқлаб, шундан сўнг шифохонани тарк этган”, - деб айтилмоқда ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораси берган хабарда.

Матнни тайёрлади:
  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Рўйхатга қайтиш