Загрузка
Загрузка
ИИББ рўмолли қизларнинг ушланганлиги акс этган  видео бўйича  изоҳ берди
Ҳодисалар

ИИББ рўмолли қизларнинг ушланганлиги акс этган видео бўйича изоҳ берди

755
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Интернет тармоғида тарқаган видеомурожаатлардан бирида муаллиф рўмол ўраган аёлларга гўёки ички ишлар органлари ва Миллий гвардия томонидан озор берилаётгани ҳақида гапирган. Пойтахт ИИББ қизлар нима сабабдан автобусга таклиф қилинганлиги ва воқеа аслида қандай юз берганлигини тушунтирди. Бу ҳақида мухбиримиз маълум қилмоқда.

Тошкент шаҳар ИИББ ишонтириб айтишича, “рўмол ўраган аёлларга ҳеч қандай озор берилаётгани йўқ, бундай топшириқлар бўлмаган, бўлмайди ҳам”. 

Видеодаги воқеа 21 сентябрь куни тахминан соат 19.25 да Шайхонтоҳур тумани Ғунча массиви ҳудудида рўй берган.    С.Н. ва Н.Р. исмли фуқаролар санитария-эпидемиология хизмати вакиллари ва профилактика инспекторлари томонидан профилактик суҳбат ўтказилиши учун автобусга чиқаётган вақтлари видео муаллифи томонидан тасвирга туширилган. Қизлар жамоат жойида тиббий ниқобсиз бўлган.

ИИББ берган маълумотга кўра, аёлларни автобусга таклиф қилишдан ягона мақсад – коронавирус инфекцияси тарқалиши муносабати билан хавфсизлик меъёрларига риоя қилиш муҳимлиги ҳақида сантария-эпидемиология назорати хизмати ва профилактика инспекторлари томонидан профилактик суҳбатлар ўтказилиши бўлган.

Шу билан бирга, Тошкент шаҳар ИИББ изоҳли видеони чоп қилишдан аввал аслида нима бўлаётгани аниқлашни сўраган.

“Автомобиль ичида ўтирволиб ўз мулоҳазаларингиз билан ўртоқлашишингизни тўғри иш деб бўлмайди. Агар видео муаллифи автобусдаги аёллардан хавотирда бўлганида, ходимларнинг ёнига бориб, нима бўлаётгани ҳақида қизиқиб кўрган бўлмасмиди?”, -дея ҳайрон бўлмоқда ИИББ.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...