Загрузка
Загрузка
ИИВ  ўзбекистонликларни ислом дини ғояларига хос бўлмаган  ахборотнинг  тарқатилиши учун  жавобгарлик ҳақида огоҳлантирди
Ҳодисалар

ИИВ ўзбекистонликларни ислом дини ғояларига хос бўлмаган ахборотнинг тарқатилиши учун жавобгарлик ҳақида огоҳлантирди

436
Загрузка

Узбекистан, Ташкент – АН Podrobno.uz. Мухбиримиз берган хабарга кўра, Ички ишлар вазирлиги ўзбекистонликларни ислом дини ғояларига хос бўлмаган ахборотнинг тарқатилиши учун жавобгарлик ҳақида огоҳлантирган.    

“Айни кунларда ижтимоий тармоқларнинг ўзбек сегментида турли радикал, диний экстремистик ва ислом динига ёт ғояларни тарғиб қилувчи маълумотлар тарқалмоқда”, - дея маълум қилмоқда ИИВ.

Шу муносабат билан, ИИВ ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларига турли радикал, диний экстремистик ва ислом динига ёт бўлган ғояларни тарғиб қилувчи маълумотларни тайёрлаш, сақлаш ва тарқатиш Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 156-модда (Миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатиш), 244 прим 3-модда (Диний мазмундаги материалларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, олиб кириш ёки тарқатиш) ларида белгиланган жавобгарликка тортилишига сабаб бўлиши ҳақида огоҳлантириб ўтди.

“Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини (журналист, блогер ва фуқаролар) омма эътиборига ҳавола қилинаётган маълумотларни аввало қонунга хилоф эмаслигини ўрганиб чиқишингизни сўраймиз”, - дея таъкидлади вазирлик.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...