Загрузка
Загрузка
Икки вилоятда мансабдор шахслар пора билан қўлга тушди
Ҳодисалар

Икки вилоятда мансабдор шахслар пора билан қўлга тушди

26
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Тошкент ва Навоий вилоятларида давлат хизматчилари томонидан пора олиш билан боғлиқ ҳолатлар фош этилди. Давлат хавфсизлик хизмати ва бошқа идоралар ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида икки нафар мансабдор шахс жиноят устида ушланган.

Маълумотларга кўра, Тошкент вилояти Солиқ бошқармасининг сайёр солиқ текширувлари бўлими катта инспектори фермер хўжалигида ўтказилаётган текширувни ижобий ҳал этиш ва бир йил давомида қайта текширув ўтказмаслик эвазига хўжалик раҳбаридан 5 минг АҚШ доллари миқдорида пора талаб қилган. Солиқ инспектори Оҳангарон туманида ўтказилган тезкор тадбир вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Яна бир ҳолат Навоий вилоятида қайд этилган. Туман болалар ва ўсмирлар спорт мактаби директори ҳамда бош ҳисобчиси мураббийга ажратилиши керак бўлган хизмат сафари пулидан улуш сўрашган. Улар 40 миллион 722 минг сўмлик маблағдан 40 фоизини пора сифатида талаб қилган. Бош ҳисобчи мураббийнинг картасига 10 миллион сўм ўтказганидан сўнг, шу пулдан 3 миллион сўмни пора тариқасида олган вақтида ДХХ ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ушланган.

Ҳар икки ҳолат юзасидан мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Масъул идоралар фуқароларни қонунбузарлик ва тамагирлик ҳолатларидан огоҳ бўлишга чақирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиззах шаҳрида "Ҳудудгаз Жиззах" газ таъминоти филиали етакчи мутахассиси ҳам пора олган вақтда қўлга олинганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...