Хонанда Шоира Отабекова Андижон вилоятида автоҳалокатга учради
Ҳодисалар

Хонанда Шоира Отабекова Андижон вилоятида автоҳалокатга учради

33

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистонлик таниқли хонанда Шоира Отабекова Андижон вилоятида йўл-транспорт ҳодисасига учради.

Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ матбуот хизмати хабар берди.

Ҳодиса 19 июнь куни соат 12:20 ларда Қўрғонтепа тумани ҳудудидан ўтувчи автомобиль йўлининг 42-километрида содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, санъаткор "BYD Song Plus" русумли автомобилини Хонобод шаҳри томон ҳайдаб кетаётган бўлган, бироқ бошқарувни йўқотиб, йўл тўсиғига бориб урилган.

Хайриятки, ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган, автомобилга механик шикаст етган.

Воқеа ҳақида Отабекованинг ўзи ҳам Инстаграмдаги саҳифасида маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, ҳодиса кимдир қарама-қарши йўналишга чиқиб кетгани сабабли содир бўлган:

"Встречныйга чиқиб мени сиққан одам қочиб кетди. Менга ҳеч нарса бўлгани йўқ," - деб ёзди у.

Ҳодиса юзасидан текширув олиб борилмоқда.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...