Загрузка
Загрузка
Комил Алламжоновга суиқасд ижрочиси қамоқхонада вафот этди
Ҳодисалар

Комил Алламжоновга суиқасд ижрочиси қамоқхонада вафот этди

173
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Президент Администрациясининг ўша пайтдаги собиқ мулозими Комил Алламжоновга суиқасд қилишда айбланиб, 23 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган Исмоил Жаҳонгиров қамоқхонада вафот этди.

Норасмий манбаларга кўра, маҳкум 26 февраль куни изоляторда ўз жонига қасд қилган.

Эслатиб ўтамиз, Комил Алламжоновга суиқасд 2024 йил 26 октябрга ўтар кечаси Қибрай туманидаги Ифор кўчасида содир бўлган. Номаълум шахслар у ўтирган Range Rover русумли автомашинага ўқотар қуролдан бир неча маротаба ўқ узган. Бироқ ҳужум оқибатида Комил Алламжонов ва ҳайдовчи жароҳат олмаган.

Мазкур воқеа юзасидан Бош прокуратура томонидан "Қасддан одам ўлдиришга суиқасд" ва "Қуролнинг қонунга хилоф муомаласи" моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, махсус тергов-тезкор гуруҳи тузилган. Тергов давомида ушбу жиноятни амалга оширишда иштирок этган 10 нафар шахс аниқланиб, 2025 йил 12 февраль куни Ҳарбий суд томонидан уларга нисбатан ҳукм ўқилган.

Суд ҳукмига кўра:

Шуҳрат Расулов (Президентнинг хавфсизлик хизмати собиқ ходими) 23 йил,

Шоҳрух Аҳмедов ва Исмоил Жаҳонгиров 23 йил,

Жавлон Юнусов (суиқасднинг ташкилотчиси сифатида кўрилади) 18 йил 6 ой, Дониёр Тошхўжаев (Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг собиқ биринчи ўринбосари) 7 йил озодликдан маҳрум этилган.

Қолган 5 нафар судланувчига турли муддатларга озодликдан маҳрум қилиш жазолари тайинланган.

Суиқасд иши ва унинг тергови доирасида Ўзбекистон куч ишлатар тизимларидаги юқори лавозимли амалдорларнинг ишдан олиниши катта шов-шувга сабаб бўлган. Жумладан, ДХХ раиси Абдусалом Азизов, Тошкент шаҳар ИИББ раҳбарияти ва қатор полковниклар ўз лавозимларидан озод қилинган. Расмийлар бу истеъфоларни бевосита суиқасд иши билан боғламаган бўлса-да, кузатувчилар буни тизимдаги "катта тозалаш" сифатида баҳолашган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...