Марғилонда кўҳна “Ҳожи Порсо” масжиди бузилиб, ўрнига янгиси қурилмоқда
Ҳодисалар

Марғилонда кўҳна “Ҳожи Порсо” масжиди бузилиб, ўрнига янгиси қурилмоқда

453

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Марғилонда кўҳна “Ҳожи Порсо” масжиди бузилиб, ўрнига янгиси қурилмоқда. Бу ҳақда таниқли журналист Эльмира Тухватуллина хабар берган. 

“Марғилондан ташвишли хабарлар келиб тушди. Гид Жамиль Қосимовнинг айтишича, Марғилонда кўҳна “Ҳожи Порсо” масжиди бузилиб, ўрнига янгиси қурилмоқда. У ажойиб устунлар ва уймакор шифтларни кўрсатиш учун туристларни олиб борса, аянчли манзарага дуч   келган”, - деб ёзмоқда у ўзининг Facebookдаги саҳифасида.

Унинг сўзларига кўра, 1869 йилда қурилган, сайёҳларнинг кўплаб журналларида акс этган, падемиягача экскурсиялар уюштирилган масжид энди йўқ, устунлар ва ноёб шифтлар оддий болор каби эгасиз ерда ётибди.

“Жойига пишган ғиштдан янги масжид   қурилмоқда, ичидаги табаррук буюмлар янгисига ўтказилар эмиш. Жамиль Қосимов ўша ерда 2019 йилда олинган суратлар ва бугунги аҳвол акс этган видеолавҳани жўнатди. Ўзингиз кўринг”, - дея таъкидламоқда журналист.

Тухватуллинанинг айтишича, Англиядан келган сайёҳалар даҳшатга тушган: бундай гўзалликни ким вайрон қилган, ахир айнан шунинг ўзи мазкур объектни туристик жиҳатдан жозибадор қилиб турган эдику? Янги дегани шуда.

“Кўплаб мамлакатларда агарда тарихий қурилма эскирса, уни бўлажак авлодларга етказиш учун реставрация ёки консервация қилишади, замонавий воқеликка   мослаштиришади. Масалан Англияда, дейлик, 50 йиллик бинони таъмирлаш учун кўплаб комиссиялардан ўтиш керак. Нега бизда тарихий биноларни бузиш бу қадар осонликча ҳал этилади?”, - деди журналист.

“Шахрисабзни эсланг, Самарқандни эсланг, Қорақалпоғистонда етти гумбазли Шамун-наби (17-18 асрлар) мақбарасининг бузилганини, ўрнига нусхаси қурилганини эсга олинг... Бу ҳали ҳаммаси эмас. Энди эса Марғилон. 152 йил аввал қурилган “Хожа –Порсо”нинг устунлари ва гулкори шифтларининг кейинги тақдири нима бўлади? Маданий мерос агентлигининг фикрини эшитсак яхши бўларди”, - дея якунлади журналист.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 



Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0



0изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олингШарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


USER_ID and USER_SESSION_ID undefined

Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+