Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Москвада эркак ўзбекистонлик аёлни электробус остига итарган. Россия ОАВ хабар беришича, бечора аёл воқеа жойида вафот этган.
Тасодифий фожеа иштирокчилари 10-октябрь куни тушдан кейин бирга Москвага етиб келишган. Ўзбекистонлик 52 ёшли Маҳлиё якшанба куни доимий яшаган Туладан пойтахтга дам олиш учун келган. Унга икки нафар ҳамшаҳари - 27 ёшли Ҳусан ва 45 ёшли Николай ҳамроҳ бўлган.
Маҳлиё ва Ҳусан турли жойларда ишлаб туришган, уларнинг рус дўсти Николай эса газ назорати инспектори бўлиб ишлаган. Компания кузги кўчалар бўйлаб сайр қилган, дарё трамвайида сузишган. Спиртли ичимликлар ҳам бўлган: Николай ва Маҳлиё ҳар-бири 7 кружка пиво ичишган.
Кечга бориб, компания Киев темир йўл вокзалига етган, у ерда аёл нотаниш эркакларга гап отиб, ҳамроҳларига қўполлик қила бошлаган. Маҳлиё дўстидан сигарет сотиб олишни илтимос қилганидан сўнг жанжал авжига чиққан, сабаби – эркак бошқа маркали сигарет харид қилган. Аёл уни тепкилай бошлаган.
Тортишув пайтида Ҳусан уни итариб юборган, аёл бордюрга қоқиниб, тўғридан-тўғри ўтиб кетаётган 266 йўналишдаги электробус остига тушган. Бадбахт аёл жойида вафот этган, уни ғилдирак босиб ўтган. Иккала эркак ҳам ушланган, лекин жиноий жавобгарликка фақат Ҳусан тортилиши мумкин. Айнан у аёлни итариб юборган.
Электробус ҳайдовчиси аёл бўлган. У йиқилиш пайтини кўрмаганини тан олиб, йўл бўйидаги пиёдалар ўтиш жойига қарагани ва фақат одамлар автобусни тақиллата бошлаганидан кейингина ҳодисага эътибор берганини айтган.
Россия Тергов қўмитаси Москва шаҳар Бош Тергов бошқармаси раҳбарининг катта ёрдамчиси Юрий Ивановнинг сўзларига кўра, тергов судланувчига нисбатан ҳибсга олиш профилактика чорасини қўллаш учун судга мурожаат қилишни режалаштирмоқда.
Изоҳлар мавжуд емас